Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё чемпионатига чиқа олмаган Тожикистон терма жамоаси бош мураббийни истеъфога чиқарди

Осиё чемпионатига чиқа олмаган Тожикистон терма жамоаси бош мураббийни истеъфога чиқарди

Фото: «Avesta.Tj»

Тожикистон миллий терма жамоасининг бош мураббийси Ҳаким Фузайлов ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайтида хабар берилган.

Осиё кубоги-2019 саралаш баҳсларининг сўнгги ҳал қилувчи ўйинида Филиппин терма жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

«Авваламбор, мен жамоани бутун саралаш ўйинлари даври давомида қўллаб-қувватлаган барча Тожикистон терма жамоаси мухлисларидан узр сўрамоқчиман.

Афсуски, натижа қониқарсиз бўлди. Биз мусобақанинг финал қисмига ўта олмадик. Натижа учун барча жавобгарликни ўз зиммамга оламан ва истеъфога чиқаман», — деб баён қилган мураббий.

Фузайлов ўз сўзида Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогининг финал қисмига чиқишга лойиқ экани, бироқ бунинг иложи бўлмагани — битта ғалаба камлик қилганини қўшимча қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг