Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё чемпионларини тантанали кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

Осиё чемпионларини тантанали кутиб олиш маросимидан фоторепортаж

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пойтахтимизга етиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинган олимпиячиларимиз «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг ёнида ташкил этилган тантанати кутиб олиш ва тақдирлаш маросимида қатнашишмоқда. 

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ОАВ ходимлари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишди. 

Ярим тун ва изғирин совуқ эканига қарамасдан юзлаб ўзбекистонликлар ушбу маросимда қатнашиш, футболчиларимизни ғалаба билан қутлаш учун етиб келишган. Бундан ташқари, миллионлаб телетомошабинлар ушбу жараённи «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда кузатиб боришди.

Юқорида футболчиларимизни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросимидан дастлабки фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. Шу ўринда эртага кун давомида футболчиларимизнинг аэропортга қадам қўйишларидан то тақдирлаш маросими сўнгига қадар олинган эксклюзив суратларни, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларидан олинган  интервьюларни эътиборингизга ҳавола этишимизни эслатиб ўтамиз. 

«Xabar.uz»ни кузатишда давом этинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг