Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинлари. Олтинчи боксчимиз ҳам ярим финалга чиқди

Осиё ўйинлари. Олтинчи боксчимиз ҳам ярим финалга чиқди

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида чорак финалда -56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов мўғулистонлик Харку Эн-Амарга қарши рингга кўтарилди.

Ўта муросасиз ва қийин кечган жангда вакилимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлди.

Шу тарзда, мусобақада қатнашаётган барча боксчиларимиз ярим финалга чиқишни уддалашмоқда. Бироздан кейин -75 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Исроил Мадримов ҳам эронлик Сайидшаҳин Мусавийга қарши жангда бу вазифани уддалайди, деб ишонамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг