Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари. Шокин ва Осипова ярим финалга чиқди

Осиё ўйинлари. Шокин ва Осипова ярим финалга чиқди

Фото: «Pixland.uz»

Осиё ўйинларининг таэквондо мусобақаларида қатнашаётган икки спортчимиз ярим финалга йўл олди.

Дастлаб, Светлана Осипова комбоджалик рақибини мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.

Дмитрий Шокин эса чорак финалда ҳиндистонлик Акшай Кумарни 15:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал масаласини ҳал қилди.

Таэквондочиларимиз ярим финал жангларини маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан 13:00)да ўтказишади. 

Светлана Осипова финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Денис Кансел, Дмитрий Шокин эса БАА вакили Каттан Хамзага қарши даянга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг