Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз ҳисобига яна бир медал қўшилди

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз ҳисобига яна бир медал қўшилди

Фото: «UzReport.news»

Индонезияда Осиё ўйинларининг биринчи кунидаёқ спортчиларимиз қатор медалларни қўлга киритди. Бугун спортнинг ушу тури бўйича финалда иштирок этган ҳамюртимиз Даря Латишева терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални келтирди. У Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча эркин кураш бўйича 65 кг. вазн тоифасида гиламга чиққан Сирожиддин Ҳасанов терма жамоамизга дастлабки медални (бронза) туҳфа этган бўлса, Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга илк олтин медални келтирди. Шунингдек, яна бир эркин курашчимиз Магомед Ибрагимов бронза медали соҳиби бўлди.

Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича қитъамизнинг 45 мамлакати ичида ҳозирча саккизинчи ўринни эгаллаб турган эди, бугун қўшилган кумуш ҳисобига 6-ўринга кўтарилиб олдик.

Бугун, шунингдек, спортчиларимиз яна олтита тур бўйича медаллар учун курашишади.

Таэквондо VTF

Саралаш –11:30, 14:30

Финал – 18:00, 22:00

67 кг: Нигора Турсунқулова

58 кг: Ниёз Пўлатов

53 кг: Динара Мадибрагимова

Эркин кураш

Саралаш – 15:00, 19:00

Финал – 21:00, 23:00

125 кг: Д.Модзманашвили

50 кг: Д.Яхшимуратова

53 кг: С.Эшмуратова

57 кг: Н.Эсанбоева

Ўқ отиш

10 м, яккалик

В.Скораваров (11:00-12:15, 13:00-14:40)

З.Пардабоева (13:00-14:15, 15:30-16:10)

С.Мамедова (13:00-14:15, 15:30-16:10)

Ушу

Финал – 12:00, 13:00

Нимчорак – 21:30, 23:30

Д.Латишева (Финал)

И.Ҳайдаров (Нимчорак)

А.Раҳимов (Нимчорак)

Спорт гимнастикаси (cаралаш)

Брюс – 12:00, 14:00

Индивидуал – 16:00, 18:00

Жамоавий – 20:00, 22:00

А.Фокин

А.Азимов

Р.Абдураҳимов

Х.Абдусаматов

А.Ҳамроқулов

Академик эшкак эшиш

Саккизталик LM8+ 2000 м (саралаш) – 11:00, 14:00

А.Яров

Д.Баҳриев

И.Мамбетназаров

Д.Хурсанов

Ш.Нажмиев

О.Раҳимов

Ш.Ҳакимов

З.Усмонов

А.Краснов

Тўртталик M4x 2000 м (саралаш) – 11:00, 14:00

У.Давронов

Ф. Астанов

А. Муҳаммедов

Ш. Абдужабборов

Теннис

Яккалик, 2-босқич – 10:00, 12:00

Денис Истомин

Санжар Файзиев

Сабина Шарипова

Нигина Абдураимова

Жуфтлик, эркаклар, 1-босқич – 10:00, 12:00

Х.Султанов/Ф.Дўстов

С.Файзиев/Ж.Каримов

Жуфтлик, аёллар, 1-босқич – 10:00, 12:00

Ирода Тўлаганова/Оқгул Омонмуродова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг