Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиёнинг энг яхши аёл курашчиси Ўзбекистонга келди

Осиёнинг энг яхши аёл курашчиси Ўзбекистонга келди

Фото: КСАО матбуот хизмати

2017 йил якунлари бўйича Осиё–Океания кураш конфедерацияси йилнинг энг яхшилари бўйича қатор номинация ғолибларини эълон қилган эди. Унга кўра, «Йилнинг энг яхши аёл курашчиси» номинациясида Хитой Тайпейи кураш федерацияси вакиласи ЯнгҲсиен-тзу (Yang Hsien-tzu) ғолибликни қўлга киритган. Айни кунларда ана шу спортчи юртимизда бўлиб турибди.

Гап шундаки, шу йил 22-25 март кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида  кураш бўйича Осиё чемпионати ва 18 август — 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Хитой Тайпейи терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Мазкур ўқув-йиғин машғулотлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан биргаликда ўтказилмоқда. Мамлакатимиз вакиллари иккита таркибда жалб қилинган. Ўқув йиғин машғулотлари 20 март куни якунига етиши ва полвонларимиз 21 март куни Ҳиндистонга учиб кетиши режалаштирилмоқда.

— Кураш ватанига келганимдан мамнунман, — деди Янг Ҳсиен-тзу. —Кураш ўзининг жозибадорлиги билан мени ўзига ром этган, ушбу спорт тури иродамни синовдан ўтказишга ёрдам беради. Жамоамиз аъзоларининг курашни дунёга тақдим этган Ўзбекистонга ҳурмати жуда баланд.

Caption

 

Маълумот учун, Янг Ҳсиен-тзу 1985 йил 19 март куни Хитой Тайпейининг Тюнан шаҳрида туғилган. 5 ёшидан гимнастика машғулотларига қатнаган. 11 ёшидан эса махсус спорт мактабига қабул қилинган. Кураш, дзюдо бўйича бир неча маротаба мамлакат чемпиони. 2005 йилдан кураш бўйича ўтказиладиган халқаро мусобақалар иштирокчиси. Икки карра жаҳон чемпиони.

2017 йил Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ёпиқ иншоатлар ва жанг санъатлари бўйича V–Осиё ўйинларида 78 кг вазнда барча рақиблари устидан соф ғалабага эришиб, олтин медални қўлга киритган эди.

КСАО матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг