Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўсмирларимиз Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Ўсмирларимиз Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Фото: «La Izquierda Diario»

Барселонада байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида учинчи спортчимиз ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Спринт ва слалом баҳсларида Ислом Абдусаломов ва  Гулбаҳор Файзиева совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб, октябрь ойида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди. 

Шунингдек,  яна бир ёш спортчимиз Шерзод Ҳакимжонов (Чирчиқ) ҳам ўсмирлар Олимпия ўйинлари меъёрини бажариб, Аргентинадаги нуфузли мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Шу тариқа, байдарка ва каноэчиларимиз Барселонадаги жаҳон чемпионатида тўрт имкониятдан учта йўлланмага сазовор бўлди. Аввалроқ, вакилларимиз академик эшкак эшиш бўйича ҳам иккита йўлланмани нақд қилиб қўйган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг