Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Отабек Шукуров Чироқчидаги кам таъминланган оилалар учун 100 миллион сўм ажратди

Отабек Шукуров Чироқчидаги кам таъминланган оилалар учун 100 миллион сўм ажратди

Фото:«Stadion.uz»

Айни дамда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга ўзининг саховатли иши билан Отабек Шукуров ҳам қўшилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Шаржа» клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади. Бу ҳақда «Championat.asia» портали хабар берди. 

Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва эртага уни муҳтож оилаларга тарқатишни бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг