Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ойбек Қосимов вазир ўринбосари, Искандар Жўраев МОҚ вице-президенти этиб тайинланди

Ойбек Қосимов вазир ўринбосари, Искандар Жўраев МОҚ вице-президенти этиб тайинланди

Фото: Кун.уз

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси энди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига айлантирилгани ҳақида хабар берган эдик.

2017 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Қурбонов ўрнига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори, мамлакат футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Ойбек Қосимов фаолият олиб боради.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Искандар Жўраев Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг