Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек футболига ҳам VAR тизими кириб келиши мумкин

Ўзбек футболига ҳам VAR тизими кириб келиши мумкин

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида «Hawk-Eye Innovations Ltd» компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзбек футболига VAR тизимини олиб кириш бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада бизга ёрдам берадиган сиздек мутахассисни кўриб турганимиздан хурсандмиз», — деди Умид Аҳмаджонов. 

Ўз навбатида Бен Кроссинг компания кўплаб мамлакатларда иш олиб боришини, янги ҳамкорликдан фақат ва фақат хурсанд бўлишини таъкидлади. 

«VAR тизимини ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Масалан, бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилсангиз бу сиз учун арзонроқ тушади. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади. Жўнаб кетиш олдидан юртингиздаги стадионлардан бирини кўздан кечираман», — деган хорижлик мутахассис.

Томонлар учрашув давомида шунингдек, VAR тизимига оид бир қатор янгиликларни ҳам муҳокама қилдилар. Умид Аҳмаджонов ушбу тизимни Ўзбекистонда татбиқ этиш шартлари, яна бошқа жиҳатлар билан қизиқди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг