Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек шахматчиси халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбек шахматчиси халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Фото: Шахмат федерацияси расмий сайти

Ўзбекистонлик хотин-қизлар ўртасидаги (wgm) халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Малайзияда бўлиб ўтган «First Friday Masters March 2018» мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси расмий сайтида хабар берилган.

Халқаро мусобақада Ҳиндистон, Малайзия, Мьянма, Филиппин Ўзбекистон ва Вьетнамдан 10 нафар шахматчи иштирок этди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова мусобақа давомида бирорта мағлубият қайд этмади. У 9 турнинг бештасини дуранг билан якунлаган бўлса, 4 бор ғалаба қозонди. Шу тариқа Гулруҳбегим 6,5 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг