Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек стадионларида «оилавий секторлар» пайдо бўлади

Ўзбек стадионларида «оилавий секторлар» пайдо бўлади

Водийлик мухлислар

Фото: «Uff.uz»

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсумда Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида мухлислар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар мухлислари маданияти ҳамда имижини ошириш учун бир қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқди.

«Айни дамда Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда, — дейилади хабарда. — Бунинг сабаби сифатида, стадионларда мухлислар учун қулайликлар ҳамда шароитлар йўқлигини кўрсатиш мумкин. Клублар ҳамда стадионлар раҳбарияти бу борада янги мавсумдан бошлаб янги талаблар асосида фаолият олиб бориши эълон қилинди.»

Маълум қилинишича, ЎзПФЛ раҳбарияти мухлисларни яна стадионларга қайтариш, уларнинг маданияти ошириш, клублар қошидаги мухлислар клублари фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор мутахассисларни ишга жалб этди. Айни дамда мутахассислар бу каби салбий муаммоларни бартараф этиш учун бир нечта лойиҳа ва тадбирларни ишлаб чиқишди. Ушбу лойиҳалар режага кўра янги мавсумда босқичма-босқич тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастлабки босқичда учрашувлардан олдин анонслар тайёрлаш ва уни кенг равишда ёритиш орқали, биринчи навбатда, мухлисларнинг учрашув ҳақида батафсил маълумот олишларига кўмаклашиш кўзда тутилган. Клуб расмий сайти ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида турли промо-акциялар, викториналар ва лотореялар ташкил этиш ва ғолибларга учрашувга чипталар тақдим этилади.

Кейин босқичда эса мухлислар учун қулайликлар яратишга эътибор қаратилади. ЎзПФЛ мухлислар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш ва уларга йўл кўрсатувчи махсус белги ҳамда ишоралардан фойдаланиш, мухлислар клуби учун алоҳида сектор ташкил этиш, учрашув давомида мухлислар учун стадион худудида барча турдаги егулик ҳамда ичимликлар савдосини ташкил этиш, учрашувлардан олдин мухлисларга клуб атрибутикаларини, маълум миқдордаги футбол тўплари, шарфлар тарқатиш, оилавий секторлар ташкил этишни назарда тутмоқда.  

Учрашувлардан олдин эса клуб раҳбарияти ҳар бир учрашув олдидан мухлислар учун турли маданий тадбирларни ташкил этиши, концерт дастурлари, акциялар, совғалар тарқатиши лозимлиги ҳам белгиланмоқда. Футбол ташкилоти стадион ҳудудида ўйин бошланишидан аввал қизиқарли тадбирлар уюштириш ва унда келганлар иштирокини футбол учрашувига харид қилинган чиптаси асосида бепул амалга ошириш мухлислар сонини кўпайтиришга ёрдам беради, дея ҳисобламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг