Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекча дерби»да Ҳамдамов дебют қилди, Галиулин 90 дақиқа ўйнади

«Ўзбекча дерби»да Ҳамдамов дебют қилди, Галиулин 90 дақиқа ўйнади

Фото: «Анжи» ФК

Футбол бўйича Россия премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган «Анжи» – «Тосно» учрашуви бўлиб ўтди. Икки жамоа таркибида ҳамюртларимиз – Достон Ҳамдамов ва Вагиз Галиулин тўп сурди. Бу Достон учун «Анжи» сафидаги илк расмий ўйин бўлса, Вагиз ўз жамоаси «Тосно»нинг асосий таркиб ўйинчиларидан бири эканлиги кўпчиликка маълум. Учрашувда Галиулин тўлиқ ўйнаган бўлса, Ҳамдамов 71-дақиқада захирага олинди.

«Анжи»нинг руминиялик легионери Паул Антон 17- ва 43-дақиқаларда киритган голлар учрашув тақдирини ҳал қилди.

Эслатиб ўтамиз,  Ҳамдамовнинг «Анжи»га ўтиши матбуотда шов-шувга сабаб бўлган эди. Аввалига Достон «Бунёдкор» раҳбариятининг розилигисиз Россия клуби ихтиёрига кетгани ҳақида хабар чиқди. Кейинчалик Достоннинг отаси «Анжи» билан тузилган 1,5 йиллик шартнома ҳақида гапирди. Ниҳоят 15 март куни футболчимиз «Анжи»нинг Россия чемпионатидаги ўйини қайдномасидан ўрин олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг