Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона кўтарилди

Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона кўтарилди

ФИФА янги рейтингни эълон қилди

Foto: Eurosport

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилади ва жадвалнинг 78-ўрнини банд этиб турибди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФАнинг сўнгги ойлардаги рейтингларида кетма-кет пастга шўнғиётган эди. Бу сафар икки поғона кўтарилиши эвазига Ироқ термасини ортда қолдирди.

ФИФА рейтинги
Фото: FIFA.com

Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Эрон термаси бошқаряпти. Форслар ушбу ойда ҳам 32-ўриндан мустаҳкам жой эгаллашди. Биздан олдинда, шунингдек, Австралия (38), Япония (57), Жанубий Корея (60), Саудия Арабистони (63), Хитой (71), БАА (73) ва Сурия (77) терма жамоалари бор. Биздан кейин эса Ироқ ва Фаластин турибди.

Умумий рейтингда ҳамон Германия терма жамоаси карвонбошилик қилмоқда. Немислардан кейинги ўринни Бразилия банд этган бўлса, Европанинг амалдаги чемпиони Португалия кучли учликка якун ясаган.

ФИФА рейтинги
Фото: FIFA.com
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг