Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон кўпкари бўйича бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ярим финалига чиқди

Ўзбекистон кўпкари бўйича бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ярим финалига чиқди

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистонлик спортчилар 11та медални қўлга киритишган эди. 5-сентябрь куни ўтказилган ўйинларнинг учинчи кунида қирғиз кураши бўйича баҳсларда юртдошларимиз Миркомил Ахадқулов (-60 кг) ва Аъзамжон Анваржонов (-96 кг) бронза медалини қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ўйинлар давомида барча катта қизиқиш билан кузатиб бораётган улоқ кўпкари баҳсларида ҳам Ўзбекистон кўпкари бўйича миллий терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда. Ўзбекистон кўпкари бўйича миллий терма жамоаси 2018-йил 3-сентябрь куни ўтказилган Бошқирдистон Республикаси билан ўйинда 20:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 5-сентябрда Франция жамоасини 19:6 ҳисобда маблуғ этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 2-сентябрдан 8-сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи медаллар учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг