Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

Фото: «Eurosport»

Бугун ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди.

Осиё жамоалари ўртасида ҳамон Эрон пешқадамлик қилмоқда. Кейруш шогирдлари умумий рўйхатнинг 36-поғонасида қайд этилган. Австралия термаси 40-ўрин, Япония 60 ва Жанубий Корея (61-ўринлардан жой олган.

Биздан олдинги ўринларда, шунингдек, Қирғизистон, Сурия, Ливан ва Уммон каби терма жамоалар ҳам бор.

Умумий рейтингни Германия терма жамоаси бошқаряпти. Иккинчи ўринда Бразилия, учинчи ўринда эса Бельгия термаси бормоқда.

Кучли ўнликдан, шунингдек, Португалия, Аргентина, Швейцария, Франция, Испания, Чили ва Польша терма жамоалари жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг