Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбиянинг ўртоқлик ўйини борасидаги таклифини рад этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбиянинг ўртоқлик ўйини борасидаги таклифини рад этди

Фото: «colombia.com»

«Бавария» футболчиси Ҳамес Родригес тўп сурадиган Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф билан чиқди. Бу ҳақда «Olamsport.uz» хабар берди.

Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Бироқ ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берди.

Бунга бир қатор сабаблар бор эди. Терма жамоамиз 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак. Терма жамоамиз Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда кам эди. Бундан ташқари 10-12 июнь кунлари суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг