Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Осиё кубогидаги ҳар бир ғалаба учун мукофот берилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Осиё кубогидаги ҳар бир ғалаба учун мукофот берилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Шаржа шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Умид Аҳмаджонов эртанги ўйин олдидан вакилларимизга омад тилар экан, Ўзбекистонда барча терма жамоанинг ғалабаларини интиқлик билан кутаётганини таъкидлаган.

Ўзбекистонда барча сизларга кўз тикиб турибди. Ҳар кунги машғулотларингиз, тайёргарлик жараёнларини кузатиб бормоқдамиз. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишингизни тилаб қоламиз. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Бош мураббийнинг барча талабларини бажариб келяпмиз. Бундан бу ёғига ҳам бажаримиз. Ҳар бир ғалаба учун ЎФА томонидан мукофот пуллари ажратилади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси Ватан учун, ота-онангиз, яқинларингиз, халқингиз учун тўп суринг! Бутун фикру хаёлингиз фақат ғалабага қаратилсин. Чемпиион бўлиш вақти келди. Насиб қилса, Осиё Кубогини ўзимиз билан Ўзбекистонга олиб бориб, мухлисларимизни, халқимизни, муҳтарам Президентимизни хурсанд қиламиз. Мана шу мақсад йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак.

Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер сўзга чиқди: "Терма жамоа бир мақсад йўлида бирлашган. Ғалаба учун боримизни беришга тайёрмиз. Мукфот пуллари иккиничи даражали масала. Футболчилар терма жамоа таркибида биринчи навбатда Ватан учун тўп суришади. Умид қиламанки, барча ўйлаган мақсадларимизга биргаликда етамиз", - деди Купер.

Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов эса футболчилар номидан сўзга чиқар экан, терма жамоа таркибидаги барча ўйинчилар Осиё Кубогида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёр эканини айтиб ўтди.

Хабарингиз бор, 2018 йил якунларига кўра Одил Аҳмедов Йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. Умид Аҳмаджонов учрашув сўнггида Одил Аҳмедовга "Йилнинг энг яхши футболчиси"га аталган совринни топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг