Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳимоячи иккита гол урган ўйинда Ўзбекистон Туркиядан мағлуб бўлди

Ҳимоячи иккита гол урган ўйинда Ўзбекистон Туркиядан мағлуб бўлди

Фото: «Uff.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва имкониятни бой берди.

Учрашув Туркия терма жамоасининг ташаббус борасидаги устунлиги билан бошланди. Ўз майдонида тўп сураётган рақиб эркин ҳаракат қилди ва комбинацион ўйин ташкил этиб, футболчиларимизни чуқур ҳимояланишга мажбур эта олди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Зеки Челик бош билан Элдор Суюнов дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида яна Челик гол урди. Бу сафар у бўш қолган дарвозага тўпни такрорий зарба билан жойлаб қўйди.

Ўртоқлик учрашуви
Туркия – Ўзбекистон 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 - 17 Челик, 2:0 - 57 Челик.
Туркия: Синан Бўлат, Зеки Челик, Эмре Ташдемир, Чоғлар Суюнчи, Дорухан Тўкуз (Дениз Тўруч, 82), Ўғузхон Ўзякуп (Абдулқодир Ўмур, 66), Энес Унал (Ўзан Туфан, 66), Эфежан Қарача (Омер Али Шаҳинер, 46), Мериҳ Демирал, Юнус Малли (Кенан Караман, 46), Ифран Жан Кахвечи.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков, Фозил Мусаев (Остон Ўрунов, 60), Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 71), Элдор Шомуродов (Темурхўжа Абдухолиқов, 71).
Огоҳлантиришлар: Тўкуз (35)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг