Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ Уругвайга эмас, Бразилияга учди

Ўзбекистон МТЖ Уругвайга эмас, Бразилияга учди

Фото: «the-uff.com»

Кеча тонгда терма жамоамиз делегацияси Истанбулга учиб кетганди. Туркиядан сўнг жамоамиз Испания пойтахти Мадрид шаҳрига учиб борди, деб хабар бермоқда «Сhampionat.asia».

Тунда Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз олдиндан режалаштирилганидек Монтевидеога эмас Iberia авиакомпаниясининг IB 6827 рейси орқали Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрига учди. Бугун маҳаллий вақт билан соат 5:00да (Тошкентда 13:00да) футболчиларимиз ўтирган самолёт Сан-Паулу шаҳрига бориб қўнди.

Маълумот учун, Сан-Паулу ва Монтевидео шаҳарлари орасидаги масофа 1564 километрга тенг. Терма жамоамиз қачон Уругвай пойтахтига бориши ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 8 июнь куни Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг