Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олимпиячилари «Локомотив» ўринбосарларини мағлуб этди

Ўзбекистон олимпиячилари «Локомотив» ўринбосарларини мағлуб этди

Фото: «ЎФА»

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда.

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон ОТЖ йиғин доирасида «Локомотив» клуби ўринбосарларига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ОТЖ таркибида голларга Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Илҳом Алижонов (пенальтидан) киритди.

Ўзбекистон ОТЖ учрашувини қуйидаги таркибда бошлади: Машҳур Мухаммаджонов, Самандар Шукуриллаев, Ҳуснуддин Алиқулов, Абубакир Мўйдинов, Дониёр Ҳошимов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Расул Юлдашев, Аброр Исмоилов, Миржаҳон Мираҳмадов. Иккинчи бўлимда таркиб бутунлай янгиланиб, захирадаги футболчиларга ҳам имкон берилди.

Уч кун давом этган ўқув-машғулот йиғинида мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг ҳужум ва ҳимоядаги тактик ва техник ҳаракатларини шакллантириш борасида иш олиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг