Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади

Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади

Фото: www.the-uff.com

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммон олимпия терма жамоаси устидан  кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўзбекистоннинг  ягона голига 37-дақиқада рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Достонбек Турсунов муаллифлик қилди.

«А» гуруҳининг яна бир учрашуви — параллел равишда кечган Хитой ва Қатар олимпиячилари беллашувида қатарликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Мезбонлар тезкор гол билан ҳисобни очган бўлишига қарамай, қизил карточка ва мажбурий ўзгаришлар ўз кучини кўрсатди — якунда икки гол ўтказиб юборган Хитой мусобақа билан хайрлашди.

Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Учрашув статискаси
Фото: «Twitter»/ #AFCU23

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг