Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ Испанияда 3та учрашув ўтказади

Ўзбекистон ОТЖ Испанияда 3та учрашув ўтказади

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Токио-2020 олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионати саралашида қатнашади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказади, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Австриянинг «ВСГ Ваттенс» клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса «Реал Мурсия А» жамоаси билан куч синашишади. 21 февраль куни «Локомотив Тбилиси» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг