Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖнинг Кенияга қарши таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон ОТЖнинг Кенияга қарши таркиби маълум бўлди

Фото: ЎзА

Хабарингиз бор, бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида Кения ОТЖга қарши майдонга тушади.

Ўтган учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Равшан Ҳайдаров таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урган.

Таркиб қуйидагича:

Ўзбекистон ОТЖ: Раҳим Давронов, Достон Турсунов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Аббос Отахонов, Азизжон Ғаниев, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов, Забиҳилло Ўринбоев.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Андижонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Беллашув «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг