Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни енга олмади

Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни енга олмади

Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиянинг Амман шаҳрида Ироқ термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

ЖЧ-2022 саралашининг дастлабки ўйинида Фаластинга мағлуб бўлган футболчиларимиз бу сафар ҳам ғалаба қозона олишмади. Эктор Купер бу учрашувга жамоанинг энг тажрибали аъзоларини майдонга туширмади.

Ўзбекистон термаси навбатдаги ўйинни 10 октябрь куни Тошкентда ўтказади. Унда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон – Ироқ 0:0

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец (Достон Турсунов 73), Даврон Хошимов, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Санжар Шоаҳмедов (Остон Ўрунов 64), Жалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов 75), Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов 62), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 57)

Огоҳлантириш: Даврон Хошимов (50)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг