Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси учун баҳаво ҳудудда, сув бўйида қароргоҳ қурилади

Ўзбекистон терма жамоаси учун баҳаво ҳудудда, сув бўйида қароргоҳ қурилади

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти – Абдусалом Азизов миллий ҳамда олимпия терма жамоалари билан учрашув ўтказди. Самимий суҳбат тарзида ўтган ушбу учрашувда футболимиз раҳбари муҳим бир янгиликни маълум қилди.

«Футболи ривожланган мамлакатларда миллий терма жамоалар доимий йиғинлар ўтказадиган замонавий базаларга эга. Мана шу қароргоҳларда катта турнирларга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар мавжуд. Бизда шу кунгача терма жамоалар меҳмонхоналарда истиқомат қилиб, машғулот ўтказиш учун ҳар-хил майдонлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса бугунги кун талабларига мос эмас.

Шуни инобатга олган ҳолда ассоциация томонидан терма жамоаларимиз учун янги база барпо этиш режаси ишлаб чиқилди ва бу борадаги дастлабки қадамлар ташланди. Ушбу лойиҳа давлатимиз, қолаверса, халқаро футбол ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу база асосий жамоаларимизнинг йиғин ўтказиши, машғулотлар, тикланиш, ҳордиқ чиқариш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун барча шароитларга эга бўлади. Қароргоҳ баҳаво ҳудудда, сув бўйида жойлашади. Замонавий техника билан жиҳозланади.

Ишонаманки, ушбу лойиҳа миллий футболимизнинг, айниқса турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг янги босқичга чиқишида ва муҳим мусобақаларга сифатли тайёргарлик олиб боришида катта хисса қўшади», — дея таъкидлаб ўтди Абдусалом Азизов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг