Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон U-23 мураббийи Тожикистонга қарши кечган ўйинни «фантастик», деб атади

Ўзбекистон U-23 мураббийи Тожикистонга қарши кечган ўйинни «фантастик», деб атади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Осиё чемпионати саралашида Тожикистонга қарши кечган баҳсдан сўнг (0:0) ўз жамоаси ўйинига юқори баҳо берди. Бу ҳақида Xabar.uz мухбири хабар бериб ўтди.

— Бугунги учрашувдан кўнглим тўлди. Агар қайсидир жамоа ғалаба қозониши керак бўлса, у ҳам биз бўлардик. Футболчилардан миннатдорман ва хурсандман.

Биз икки ой давомида мана шу икки ўйинга тайёргарлик кўрдик. Биринчи ўйинда (Ҳиндистонга қарши кечган баҳс — 3:0) учта гол урдик. Бугун гол ура олмаган бўлсак ҳам, яхши ўйнадик. Тожикистонга қарши фантастик ўйин ўтказдик.

Осиё чемпионатига қадар кўп вақт бор ва таркиб ўзгариши мумкин. Мусобақага яхши тайёргарлик кўриб, аввалги натижа (чемпионликни) такрорламоқчимиз. Асосий мақсад эса - олимпиадага чиқиш.

Бу ёғига энди фақат ФИФА кунлари йиғиламиз. Бошқа вақтда эса футболчилар ўз клубида ўйнагани маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг