Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон учун муҳим ўйин: «оқ бўрилар» бугун зафар қучадими?

Ўзбекистон учун муҳим ўйин: «оқ бўрилар» бугун зафар қучадими?

Фото:«FIFA»

Бугун футбол бўйича миллий терма жамоамиз ЖЧ-2022 саралаш баҳсида гуруҳ босқичидаги олтинчи ўйинини ўтказади. Рақибимиз анойи эмас: Сингапур МТЖ жисмонан бақувват, жамоавий ўйини анча етук.

Гарчи рақибимиз ФИФА рейтингида биздан анча қуйида турса ҳам, уларнинг имкониятини паст баҳолай олмаймиз. Ўйин ҳақда бир қанча факторларни кўриб чиқсак.

Ўзбекистон МТЖ сўнгги 5 ўйиннинг 3 тасини ютган ва иккитасида имкониятни бой берган. Эътиборли жиҳати сўнгги 3 та ғалаба ўзимизнинг майдонда қўлга киритилган. Демак, биз ўз майдонимизда яхшироқ ўйнаймиз. Сафарда ўтган сўнгги 5 ўйинда эса 2 ғалаба ва 1 дурангни расмийлаштирганмиз. Сафардаги натижамиз кўнгилдагидай эмас. Сафар ўйинларида об-ҳаво йигитларимизга ноқулай бўлиши мумкин.

Гарчи Ўзбекистон ҳам иссиқ иқлимли мамлакат бўлса ҳам, Саудиядаги ҳарорат биздагидан анча юқори.

Сингапур МТЖ сўнгги 5 ўйинда бизнинг натижанинг тескарисини, яъни 2 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Сингапур МТЖ ўз майдонида яхши ўйин кўрсата олмайди. Ўз майдонида 1 та ғалаба, 1 та дуранг қайд этган. Рақибларимиз сафар ўйинлари статистикаси кўнгилдагидай эмас.

Улар охирги 5 сафар ўйининнинг атиги биттасини ютган.

Икки терма жамоа ҳам ўйинга яхши тайёрланганликларини билдириб ўтишган. Гарчи ФИФА рейтингида катта фарқ билан (86-159) олдинда турсак ҳам, хотиржамликка берилиб бўлмайди. ФИФА рейтингида 104-ўриндаги Фаластин бизни қандай енгишни кўрсатиб қўйган.

Ўзбекистон МТЖда персонал маҳоратга эга футболчилар кўп. Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров каби кўплаб истеъдодлар тўп суришади. Сингапур МТЖ эса таркибга кўпроқ маҳаллий футболчиларни жалб этган. Бугун персонал футбол ва жамоавий ўйиннинг ўзаро тўқнашувини кўришимиз мумкин бўлар.

Мағлубият ҳам, дуранг ҳам Миллий терма жамоамизга қимматга тушиши мумкин. Осиё минтақасида саралашнинг учинчи босқичига чиқиш учун гуруҳларда энг яхши натижа кўрсатган 2 терма жамоа саралаб олинади. Сўнгги турдаги рақибимиз Саудия эканлигини ҳисобга олсак, келаси икки баҳсни энг камида ғалаба билан якунлашимиз керак. Йигитларга омад тилаймиз.

7 июнь, ЖЧ-2022 саралаш босқичи

«King Fahd International stadium», Ар Риёд, Саудия Арабистони,

Ўзбекистон – Сингапур |07.06.2021 - 23:00

Ҳакамлар: Aли Aбдулнаби Aлсамаҳижи (Баҳрайн) - бош ҳакам; Навоф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Фади Маҳмуд (Сурия) - ён ҳакамлар; Муҳаммад Aбдулла (БAA) - захира ҳаками; Умар Муса Aбу Лум

(Иордания) - ҳакамлар назоратчиси.

Учрашув комиссари: Aсеп Сапутра (Индонезия)

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда саралаш баҳслари Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

Терма жамоа

Ўзбекистон МТЖ

Сингапур МТЖ

Гуруҳдаги ўрни

2

4

Ўйинлар сони

5

6

Ғалаба

3 (60%)

2 (33.33%)

Дуранг

0 (0%)

1 (16.67%)

Мағлубият

2 (40%)

3 (50%)

Очко

9 (1.8)

7 (1.17)

Урилган голлар (ҳар бир баҳсда)

12 (2.4)

7 (1.17)

Ўтказилган голлар (ҳар бир баҳсда)

6 (1.2)

14 (2.33)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг