Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Яман устидан қийин ғалабага эришди

Ўзбекистон Яман устидан қийин ғалабага эришди

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 19-дақиқадасида белгиланган пеналтини Жалолиддин Машарипов голга айлантириб, терма жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин охиригача шу ҳисоб ўзгармай қолди.

Яман – Ўзбекистон – 0:1

Гол: Жалолиддин Машарипов 19 (пен.)

Ҳакам: Муҳаммад Абдулла (БАА)

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (6.Аброр Исмоилов, 61), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 90), 15.Умар Эшмуродов (5.Рустам Ашурматов, 46), 19.Санжар Қодирқулов (18.Вагиз Галиулин, 75), 23.Иброҳимхалил Йўлдошев (13.Олег Зотеев, 90).

Яман: 22.Муҳаммад Хайрулоҳ, 4.Мудир Ал Радаи, 5.Аъло Маҳди, 6.Жиҳод Аҳмад, 8.Жалол Ал Жалол, 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан, 13.Аҳмад Абдулвоҳид, 16.Носир Ал Гаҳваши, 17.Муфад Жамол, 19.Муҳаммад Али Бакшан, 20.Эмад Мансур Тавфиқ (12.Аҳмад Моҳир, 70).

Огоҳлантиришлар: 13.Аҳмад Абдулвоҳид 18, 19. Муҳаммад Али Бакшан 64 - 8.Икром Алибоев 45, 14.Элдор Шомуродов 77.

Амалга оширилмаган пенальти: Одил Аҳмедов, 81.

Ўзбекистон миллий жамоаси очколари сони 15тага етди ва ҳамон гуруҳда 2-ўринда бормоқда. 15 июнь куни Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувида гуруҳ ғолиби аниқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг