Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 14та футбол академияси ташкил қилинди

Ўзбекистонда 14та футбол академияси ташкил қилинди

Фото: «Sports.uz»

«Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар негизида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилади.

Республика академияси ва ҳудудий академияларнинг вазифалари этиб, футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш тизимини йўлга қўйиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасидаги спорт қобилиятини шакллантириш белгиланган.

Республика академияси ва ҳудудий академиялар қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.

Республика академияси ўқувчиларининг умумий контингенти 132 нафар, ҳар бир ҳудудий академиянинг умумий контигенти 154 нафарни ташкил этади.

Республика академиясига ҳудудий академияларнинг ўқувчилари орасидан энг иқтидорли ва белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 7-синфга қабул қилинади.

Ҳудудий академияларга белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган иқтидорли ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг