Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда парашют спорти бўйича секциялар ташкил этилади

Ўзбекистонда парашют спорти бўйича секциялар ташкил этилади

Фото: «legion86.ru»

Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ вилоятлар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилди

Марказлар автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касбларнинг бошқа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатади.

Қарор билан шунингдек Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Республика техник ва амалий спорт турлари маркази спортнинг техник ва амалий турлари бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлайдиган муассаса этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига умумий қабул квоталари доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш учун квоталар кўзда тутилади;
  • автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) совринли ўринларни эгаллаган лицей, коллеж ва мактаб битирувчилари тегишли олий таълим муассасаларига умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Парашют спорти бўйича спорт секциялари ташкил этилади.

Шу муносабат билан Мудофаа вазирлигига қуйидаги вазифлар юкланди:

  • парашют спорти бўйича спорт секцияларининг авиация ва ҳаво-десант комплекслари, парашют тизимлари, анжомлар ва тренажерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
  • «Ватанпарвар» МКТ марказлари ва таълим муассасалари негизида фуқаро ёшларни «парашютчи» мутахассислиги бўйича тайёрлашни ташкил этиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг