Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги оммабоп футбол сайти янги дизайнга ўтди

Ўзбекистондаги оммабоп футбол сайти янги дизайнга ўтди

Куни кеча қарийб 12 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва ўзбек спорт журналистикасига ўзининг камтарона хизматини қўшаётган «UFF.uz» сайти ўзининг янги версиясини жорий қилиб, сайт дизайнини янгилади.

«Мамакатимизда биринчи бўлиб ўзбек футболчилигини ёритиб чиққан, минглаб мухлисларига эга бўлган, уларни бирлаштирган «UFF.uz» сайти бугундан бошлаб янги дизайнда фаолиятини давом эттиради.

Замон шиддат билан ўзгариб кетаётган бир пайтда, эски услублар ва технологиялар талабга жавоб бермай қолиши турган гап. Чунки дунё ўзгармоқда, одамлар ўзгармоқда, интернет тезлиги ўзгармоқда, ахборот ҳажми ўзгармоқда.

Ўзбекистонда футболни ривожига ҳисса қўшиш, мухлислар ва футбол мутасаддилари ўртасида кўприк вазифасини бажариш, тезкор ва эксклюзив хабарларни бериб бориш, катта футбол мусобақаларини жойнинг ўзидан туриб ёритиш, футболимиздаги оғриқли жойларни професионал тарзда очиб бериш, давлатимиз раҳбарининг спорт, жумладан футболни ривожи йўлида қилаётган сайъ-ҳаракатларини оммага етказиш мақсадида янги версияни яратишга қарор қилдик», — дейилади веб-сайт хабарида.

Дарвоқе, UFF.uz сайти вакили халқаро ФИФА ташкилоти томонидан шу йил ёзда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг