Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси 48 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси 48 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси, ОФК комиссари Алишер Мўминов 48 ёшида вафот этди. «Дарё»нинг ёзишича, мутахассиснинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган

Шу муносабат билан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайҳ Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа марҳумнинг оила аъзолари, дўстлари ва Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳамдардлик билдирди.

«Бугун Осиё футбол оиласи номидан Алишер Мўминовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзиямни билдираман.

ОФКнинг аёллар футболчи қўмитасидаги ва комиссарлик вазифалари орқали Мўминов Осиё футболи ривожига муҳим ҳисса қўшди. Биз ҳақиқий футбол фидойисини йўқотдик ва бутун Осиё футболи бу йўқотишдан чуқур қайғуда», — дея Шайҳ Салмон сўзларини келтирмоқда ОФК матбуот хизмати.

ЎФА халқаро бўлими ходими Алишер Мўминов 1998—2002 йиллар давомида ОФК аёллар футболи қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритган. 1999 йилда ўтказилган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ташкилий ишларида муҳим вазифаларни бажарганди.

Шунингдек, мутахассис ЖЧ—2010 саралаши финал босқичи, Олимпиада—2008 саралаш босқичи, Осиё Кубоги—2007 саралаш босқичи, ОФК Чақирув Кубоги—2010, футзал бўйича Осиё чемпионати—2010, ОЧЛ ва ОФК Кубоги каби қатор мусобақаларда комиссар сифатида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг