Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик комиссар Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди

Ўзбекистонлик комиссар Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди

Фото: ЎФА

Шу йилнинг 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади. ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни ҳам таклиф қилган.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тақсимотни олди. У ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайдиган бўлди. Учрашув 17 июнь куни Тошкент вақти билан соат  17:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг