Ўзбекистонлик легионер Уммон чемпионатининг Ўзбекистондан устун жиҳатини айтди

Ўзбекистонлик легионер Уммон чемпионатининг Ўзбекистондан устун жиҳатини айтди

Фото: «Интерфутбол»

Ўзбекистонлик футболчи Максимилан Фомин ўз фаолиятини Уммон чемпионатида давом эттирмоқда. «Перлис» клубида тўп сураётган ҳимоячи «Интерфутбол» нашрига интервью берди.

Фоминнинг айтишича, футбол савияси борасида бизнинг чемпионатимиз анча устун. Лекин Уммон футболи қайсидир жиҳатлари бўйича олдинда. Масалан, чемпионат ўйинлари трансляцияси масаласида.

«Дейлик, бир вақтнинг ўзида тур доирасидаги 3та ўйин жонли трансляция қилинади. Шунингдек, маҳаллий матбуот ўйинларни кенг кўламда ёритиб боради. Таҳлилий кўрсатувлар ҳам кўп», деди футболчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг