Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик қиличбоз жаҳон чемпионатида 38-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистонлик қиличбоз жаҳон чемпионатида 38-ўринни қўлга киритди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Италиянинг Верона шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси сайти хабарига кўра, Буэнос-Айресдаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ёш қиличбозлар ҳам иштирок этмоқдалар.

Чемпионатда шамшир йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Файзулла Алимов мусобақадаги чиқишини якунлади. У яккалик баҳсларида қатнашиб, 205 нафар спортчи орасида 38-натижани қайд этди.

Спортчиларимиз энди рапира ва қилич йўналишларида ўз омадларини синаб кўрадилар. Эртага, 4 апрель куни қилич йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги мусобақада Айсулу Уснатдинова баҳсларга киришади. 5 апрель куни кадетлар ўртасида қилич йўналишида беллашувлар старт олади. Унда Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шерзод Мамутов, Жалолиддин Душамбоев ва Пазилбек Генжебаевлар қиличбозлик йўлакчасида ўз маҳоратларини намойиш этадилар.

Эртасига улар жамоавий баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. 7 апрель куни эса рапирачимиз Умида Илёсова ёшлар ўртасидаги беллашувларда қатнашади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг