Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг Коста-Рикага қарши асосий таркиби эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Коста-Рикага қарши асосий таркиби эълон қилинди

Бугун, 27 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 11:00да Ўзбекистон миллий жамоаси Коста-Рика термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Жанубий Кореянинг “Suwon World Cup” стадионида бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ушбу баҳсга асосий таркибни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритган жамоа ҳисобланади. Мазкур баҳс уларга ЖЧ олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ушбу қизиқарли учрашув ЎФАнинг ютуб каналида намойиш этилади.

Терма жамоамиз дастлабки учрашувда Камерун термасини ишончли тарзда мағлуб этганди. Коста-Рика эса Жанубий Корея билан дуранг ўйнаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг