Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзПФЛ 2018 йилда клублар олдига қўйиладиган асосий талабларни маълум қилди

ЎзПФЛ 2018 йилда клублар олдига қўйиладиган асосий талабларни маълум қилди

Ҳар бир клуб ўз аёллар ва футзал жамоасига эга бўлиши шарт

ЎФФ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсум регламентини тасдиқлади.

Регламентда биринчи навбатда янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талаблар ҳақида ЎФФ расмий сайтида хабар берилган.

Жумладан, Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар:

— ЎФФ ва ПФЛ томонидан чиқариладиган Қарорларга бўйсуниши;

— ФИФА томонидан тан олиган халқаро сертификати бор мураббийларга эга бўлиши;

— Тегишли талабларга жавоб берадиган стадионга эга бўлиши (Суперлига клублари учун камида 5 000 ўриндиқли, Про-лига жамоалари учун камида 3 минг ўриндиқли) ҳамда бу стадионлардаги ёритиш тизими камида 1200 люкс бўлиши;

— Машғулотлар ўтказиш учун талабга жавоб берадиган футбол майдонлари, тренажёр заллари, ўқув хоналари, футболчилар учун ётоқхоналар ва овқатланиш хонасига эга бўлиши;

— Ўз тизимида камида 100 нафар тарбияланувчиси бўлган, барча шарт-шароитлар билан таъминланган футбол мактаби (академия)га эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли). Про-лига клублари ўз мактаби йўқ бўлган тақдирда, бошқа Футбол мактаблари билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича шартномага эга бўлиши (Бу ҳолатда Про-лига клубларига Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари билан шартнома тузиш таъқиқланади);

— Ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларига эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли);

— Транспорт воситалари, жумладан, камида 25 ўриндиқли автобусга эга бўлиши, шунингдек, зарур офис жиҳозлари ва техникаси мавжуд бўлиши;

— Ўз матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг