Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзПФЛ «сhampionat.asia» ходимларини аккредитациядан маҳрум қилди

ЎзПФЛ «сhampionat.asia» ходимларини аккредитациядан маҳрум қилди

Профессионал футбол лигаси «championat.asia» сайти ходимларининг аккредитацияларини бекор қилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайтида маълум қилинди.

«Барча ислоҳотлар ҳам бир зумда эмас, балки секин-аста ўз самарасини бериши барчага маълум. Шундай бир даврда бутун ўзбек футболи жамоатчилиги бирлашиб, миллий футболимизни кўтаришга уринаётган пайтда, чемпионат ўйинларини ёритиб келаётган нашрлардан бири – «championat.asia» сайти айрим ноҳақликларга йўл қўйиб, жамоатчиликнинг фикрини салбий томонга оғишига сабаб бўлмоқда», дейилади хабарда.

Айтилишича, профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимиз ва кубок учрашувларини ёритиб борадиган барча ОАВ ишини ҳурмат қилгани боис, «championat.asia» сайтининг давомий мақола ва турли ижтимоий тармоқлардаги ноўрин чиқишларига муносабат билдирмай келган. Лекин ушбу нашр вакиллари чегарадан чиқишда давом этаверганликлари сабаб, ЎзПФЛ мазкур сайт ходимларининг Ўзбекистон чемпионати ва кубогини бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш имконини берадиган аккредитацияларини бекор қилишга қарор қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг