Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Параосиё ўйинларида яна бир спортчимиз жаҳон рекордини ўрнатди

Параосиё ўйинларида яна бир спортчимиз жаҳон рекордини ўрнатди

Фотима Омилова

Индонезияда давом этаётган Параосиё ўйинларининг учинчи кунида комплекс усулда сузишда 200 метрга аёллар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Фотима Омилова 02:21.82 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жаҳон рекордини ўрнатди. 

Умуман олганда, бугун беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 10та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 5таси олтин, 4таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.

Бугун совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Олтин:

Элбек Султонов (енгил атлетика)

Дониёр Аҳмедов (енгил атлетика)

Нурбек Мирзаев (дзюдо)

Дмитрий Хорлин (сузиш)

Фотима Омилова (сузиш)

Кумуш:

Феруз Саидов (дзюдо)

Нафиса Шерипбаева (дзюдо)

Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)

Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)

Бронза:

Парвина Самандарова (дзюдо)

Учинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони 31тага етди. Вакилларимиз 18та олтин, 9та кумуш ва 4та бронза медалларига эга чиқишган. Медаллар жамғариш бўйича эса Хитой ва Жанубий Кореядан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни эркаклар ўртасида ядро улоқтириш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Норбеков жаҳон рекордини ўрнатганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг