Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади

«Пахтакор» Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади

Фото: «Пахтакор» расмий сайти

Туркияда йиғин ўтказган «Пахтакор» охирги назорат ўйинида Македониянинг «Вардар» клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда иккинчи бўлимда захирадан туширилган «Пахтакор» футболчилари македонияликлар дарвозасини ишғол этди. Дастлаб Иброҳимов аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Канюк яқин масофадан орадаги фарқни иккитага етказди. Шундай қилиб, Туркиядаги охирги назорат учрашувида «Вардар» 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

«Пахтакор» Туркияда ўтган йиғинни якунлади ва 22 январдан тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Белекда «Тургутлуспор» (3:0), «Амедспор» (2:0), «Партизани» (3:1) ва «Вардар» (2:0)га қарши назорат ўйинлари ўтказилганини эслатиб ўтамиз.

«ПАХТАКОР» - «ВАРДАР» - 2:0 (0:0)
Голлар: Иброҳимов 76, Канюк 83.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг