Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пахтакор» Туркияда Европа клублари билан ўйнайди

«Пахтакор» Туркияда Европа клублари билан ўйнайди

Фото: «Пахтакор» расмий сайти

Шу кунларда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Бу клуб расмий сайтида «шерлар»нинг назорат учрашувида рақиблик қиладиган жамоалар номига ойдинлик киритилди.

Белекдаги йиғин чоғида «Пахтакор» 7 январ куни Туркия 3-лигаси вакили «Тургутлуспор» билан куч синашади. 11 январда эса туркларнинг иккинчи лигасида иштирок этувчи «Шанлиурфаспор»га қарши майдонга тушади.

«Пахтакор» рақиблари
Фото: клуб расмий сайти

Бундан ташқари, тошкентликлар Албания Суперлигаси вакили «Партизани» ҳамда Македония юқори лигаси иштирокчиси «Вардар» жамоалари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Туркиядаги йиғин 21 январ куни тугайди ва «Пахтакор» Тошкентга қайтиб келади.

Мавсумдаги илк расмий учрашув 30 январь куни Дохада «Ал-Гарафа» билан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг