Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎФА янги президенти: «Пахтакор» ва «Металлург» ўйини ҳақиқий майнавозчилик бўлган»

ЎФА янги президенти: «Пахтакор» ва «Металлург» ўйини ҳақиқий майнавозчилик бўлган»

Фото: ЎФА

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ушбу тадбирда иштирок этмоқда. Мухбиримизнинг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов нохолис ҳакамлик ва келишилган ўйинлар муаммоси ҳақида кескин фикр билдирган.

— Ўзбекистон футболида нохолис ўйинлар кўпайиб кетган. Ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилаб беради ёки ўйиндан ташқари ҳолатни ўйлаб топади. Бунақа ҳолатларни ўзим ҳам кўп кўрганман. Мана, уч йил олдин «Пахтакор» ва «Металлург» ўйини бўлиб ўтган эди. Бу ўзбек футболи учун ҳақиқий майнавозчилик. Бундан кейин бунақа ҳолатга йўл қўймаймиз.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, Очилбой Раматов футбол борасида Ўзбекистон Президенти билан суҳбатда бўлган ва жиддий топшириқ олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг