Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пекин-2022. Қишки олимпиада совриндорларини қанақа медаллар билан тақдирлашлари аниқ бўлди

Пекин-2022. Қишки олимпиада совриндорларини қанақа медаллар билан тақдирлашлари аниқ бўлди

Фото: «Beijing2022.cn»

Пекин Қишки олимпия ва паралимпия ўйинлари ташкилотчилари совриндорларга топшириладиган медаллар тақдимотини ўтказишди.

Медалларнинг юза қисмида беш ҳалқа ва олимпиаданинг инглиз тилидаги тўлиқ номи, орт томонида ушбу ўйинлар эмблемаси ва хитойча номланиши акс эттирилган.

Ўйиб туширилган 24 нуқта ҳам Ўйинларнинг тартиб рақамини, ҳам «чексиз юлдузли осмон» ҳамда «инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик»ни ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой пойтахти XXIV Қишки олимпия ўйинларини 2022 йилнинг 4—20 февраль кунлари ўтказади, паралимпия ўйинлари эса 4—13 март кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг