Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пеле, Марадона, Месси ва бошқалар — «France Football» барча замонларнинг рамзий терма жамоасини тузди

Пеле, Марадона, Месси ва бошқалар — «France Football» барча замонларнинг рамзий терма жамоасини тузди

Фото: «France Football»

Франциянинг нуфузли «France Football» нашри барча замонларнинг рамзий терма жамоасини тузди.

Жаҳоннинг етакчи ОАВларида фаолият кўрсатувчи 140 нафар журналист берган овозга кўра, «Орзулар жамоаси» асосий таркиби қуйидагича кўриниш олди:

дарвозабон — Лев Яшин (собиқ Иттифоқ);

ҳимоячилар — Паоло Мальдини (Италия), Франц Беккенбауэр (Германия), Кафу (Бразилия);

ҳимояланувчи яримҳимоячилар — Лотар Маттеус (Германия), Хави (Испания);

ҳужумкор яримҳимоячилар — Диего Марадона (Аргентина), Пеле (Бразилия);

ҳужумчилар — Криштиану Роналду (Португалия), Лионель Месси (Аргентина), Роналдо (Бразилия).

«Орзулар жамоаси»нинг иккинчи таркиби: Жанлуижи Буффон — Роберто Карлос, Франко Барези, Карлос Альберто — Альфредо Ди Стефано, Франк Райкаард, Андреа Пирло, Зайниддин Зидан — Роналдиньо, Йохан Кройф, Гарринча.

«Орзулар жамоаси»нинг учинчи таркиби: Мануэль Нойер — Пауль Брайтнер, Серхио Рамос, Филипп Лам — Андрес Иньеста, Диди, Йохан Нескенс, Мишель Платини — Тьерри Анри, Марко ван Бастен, Жорж Бест.

«Орзулар жамоаси»ни тузиш учун 90 нафар футбол юлдузига овоз берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг