Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Персеполис» бош мураббийи Ўзбекистон термасини бошқариш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

«Персеполис» бош мураббийи Ўзбекистон термасини бошқариш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: «Насаф» ФК

Эроннинг «Персеполис» клуби бош мураббийи Бранко Иванкович «Насаф»га қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси билан боғлиқ саволга ҳам жавоб қайтарди.

«Мени Ўзбекистонга бош мураббийликка таклиф тўғрисида? Одатда яхши фаолият юритаётган мураббийга ҳар қандай расмий ва норасмий таклифлар бўлиб туради.

Аммо менга Ўзбекистон томонидан бош мураббийликка расмий таклиф бўлгани йўқ», — деди мураббий.

Эрон клуби мутахассиси, шунингдек, «Насаф»нинг кучли жамоа эканини қайд этди.

«Насаф»да кучли футболчилар йиғилишган. Шунингдек жамоанинг бир қанча футболчилари мамлакатнинг турли терма жамоаларида ўйнашади. Бу Ўзбекистонда энг замонавий ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади.

Жамоа Қатарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсада, кўрсатган ўйини бу ҳисобга мос эмас эди», — деди мураббий.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг