Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Президент кубоги»: Уч нафар боксчимиз финалда, Исроилдан ғалабани тортиб олишди

«Президент кубоги»: Уч нафар боксчимиз финалда, Исроилдан ғалабани тортиб олишди

Фото: «Olamsport»

Остона шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун турнир бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу мусобақада етти нафар боксчимиз ярим финалда жанг ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

«Olamsport» нашрининг хабар беришича, ҳозиргача ўтказилган жангларда уч нафар боксчимиз финалга йўл олган. Икки нафари эса мағлубиятга учраган.

Дастлаб -56кг вазн тоифасида рингга чиққан Шаҳобиддин Зоиров ярим финалда жаҳон чемпиони, мезбон боксчи Қайрат Ералиевга қарши рингга кўтарилган. Ҳамюртимиз баҳсни ёмон ўтказмаган, аммо, якунда ҳакамлар мезбон боксчининг ғалабасини қайд этишди ва Ералиев финал йўлланмасига эга чиқди. Шаҳобиддин эса мусобақанинг бронза медали билан кифояланди.

Турнирнинг -60кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини Шунқор Абдурасулов ҳимоя қилмоқда. Боксчимиз финал йўлланмаси учун мезбонлар вакили Закир Сафиуллинга қарши рингга кўтарилди.  Жангни фаол ўтказган боксчимиз ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Энди Шунқор мусобақанинг ҳал қилувчи финалида россиялик Габил Мамедовга қарши жанг ўтказади.

Мусобақанинг -75 кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов ярим финал жангида қозоғистонлик Аманкулга қарши рингга кўтарилди. Учта раунднинг камида иккитасида рақибидан устунликка эришса-да Мадримовга якунда ҳакамлар ғалабани беришмаган. Шунга қарамай, Исроил Мадримов рингдан чиқиб кетиши олдидан ўзининг севимли салтосини амалга оширди. У «Президент Кубоги»нинг бронза медалига сазовор бўлди. 

Турнирнинг -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бектемир Мелиқўзиев ярим финал жангида қозоғистонлик Нурдаулетовга қарши рингга кўтарилди. Уч раундлик жанг якунида ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва турнирнинг финалига йўл олди. 

Баҳсларда -64кг вазн тоифасида иштирок этаётган Иқболжон Холдоров ярим финал жангида таиландлик Вуттичаига қарши рингга кўтарилиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва финалга чиқди. 

Ярим финал баҳсларида яна икки нафар боксчимиз – Алиёр Норалиев ва Маҳмуд Ғоипов рингга кўтарилишади. Уларга ҳам мезбон жамоа вакиллари рақиблик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг