Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ПСЖ кетма-кет мамлакат чемпионлигини қўлга киритган мураббийни истеъфога чиқарди

ПСЖ кетма-кет мамлакат чемпионлигини қўлга киритган мураббийни истеъфога чиқарди

Фото: «Wi-fi.ru»

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» футбол клуби бош мураббий Томас Тухель истеъфосини расман эълон қилди. Бу ҳақда 29 декабрь куни жамоанинг расмий сайти хабар берди.

47 ёшли германиялик мутахассиснинг шартномаси 2021 йил майигача тузилганди.

Томас Тухель ПСЖни 2018 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг бошчилигида жамоа икки марта Лига 1 чемпионига айланди, шунингдек, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, ПСЖ бир марта Франция кубоги ва Франция Лига кубогини ютди. Лига 1 нинг 17 туридан сўнг ПСЖ 35 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.

Шунингдек, Тухель Германиянинг «Боруссия Дортмунд» жамоасида ҳам ишлаган, у билан Германия кубогини қўлга киритган. РТ хабарига кўра, «ПСЖ»дан кетганидан сўнг у Франк Лэмпард ўрнини эгаллаб, Лондоннинг «Челси» клубини бошқариши кутилмоқда. «Bild» нашри хабарига кўра, «Челси» хўжайини Роман Абрамович Тухель билан «Боруссия Дортмунд»ни бошқараётган пайтларда гаплашиб олган. Лэмпард бошчилигида лондонликлар сўнгги олти ўйинда атиги битта ғалабани қўлга киритишди.

Аввалроқ Томас Тухель тез орада «Пари Сен-Жермен» клуби бош мураббийлигидан кетиши, шартномаси муддатидан аввал бекор қилинган немис мутахассисига парижликлар яхшигина бадал тўлаши тўғрисида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг