Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» Роналдуга 300 миллион евролик шартнома таклиф этди

«ПСЖ» Роналдуга 300 миллион евролик шартнома таклиф этди

Криштиану Роналду

Фото: «Sport-express.ru»

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда Парижнинг «ПСЖ» клубига кўчиб ўтиши мумкин.

«El Confidencial» нашри хабарига кўра, француз клуби португалиялик юлдузни катта маош эвазига таклиф этмоқда. Парижликлар молиявий «фэйр-плей» қоидаларини бузмаслик учун бир қатор футболчиларни сотишга ҳам тайёрлигини маълум қилган. Масалан, Эдинсон Каванини «Реал»га...

«ПСЖ» раҳбарлари аллақачон Роналду билан музокараларни бошлаган ва унга ҳам яқинда Лионел Месси «Барселона» билан имзолаган шартномасидек — беш йилга 300 миллион евро маош беришга рози эканини маълум қилган.

Айтиш керакки, португалиялик юлдузнинг «Реал»ни тарк этиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Футболчи жамоа президенти Флорентино Переснинг «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ҳақидаги гапларидан хафа бўлиб, кетиш истагини билдирган. Айтишларича, Роналдуни ўз жамоасида кўриш истагида бўлган яна уч жамоа ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг