Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Puma» «Союзмултфилм» қаҳрамонлари тасвири туширилган спорт оёқкийимлари ишлаб чиқаради

«Puma» «Союзмултфилм» қаҳрамонлари тасвири туширилган спорт оёқкийимлари ишлаб чиқаради

Фото: «Aif.ru»

«Puma» компанияси «Союзмултфилм» киностудияси билан биргаликда студия мултфилмлари қаҳрамонлари тасвири туширилган спорт оёқкийимлари ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «Aif.ru» нашри хабар бермоқда.

Оёқкийимларда машҳур «Ну, погоди!»(«Сеними, шошмай тур!»)даги Қуён ва Бўри, шунингдек Винни-Пух каби қаҳрамонлар расми туширилиши кутилмоқда. Кроссовкаларнинг орқа томонида мазкур мултфилмлардан олинган машҳур жумлалар акс эттирилади.

«Бу “Puma” билан Россия бозоридаги ҳамкорликнинг илк тажрибасидир. Компания билан ҳамкорлик қилиш биз учун ёқимли», — деган «Союзмултфилм»нинг PR-директори Анна Усачёва.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг